Диққат, Мьянмадан қочиб Бангладеш ҳудудига келган мусулмон-рохинжа қочоқлар сони 400 мингдан ошди… (ФОТО)

8

Шу ҳақда муҳожирлик бўйича халқаро ташкилот вакили Леонардо Дойл расман маълум қилди.

Аммо бу рақамлар фақат қонуний тарзда қочоқ сифатида рўйхатдан ўтганларга тегишли. Бундан ташқари, пана-пастқамларда беркиниб жон сақлаётганлар ҳам озчиликни ташкил этмаса керак.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочоқлар масалалари бўйича агентлик матбуот котиби Эдриан Эдвардс Мьянмада ҳануз вазият ўта оғирлигича қолаётганини таъкидлади.

Жуда кўп ҳудудларга гуманитар кўмак етказиш масаласида жиддий муаммолар мавжудлигини баён қилди.

— Биз Бангладешдаги қочоқ мусулмонлар билан суҳбатлашганимизда, — дейди у. — Улар даҳшатли воқеаларни айтиб йиғлашмоқда. Айтишларича, уларнинг оила аъзолари, қавмлари, дўстлари, танишлари ё ёқиб юборилган, ё боши танасидан жудо қилинган, ёки отиб ташланган.

Жуда кўпчилик мусулмонлар жон сақлаш илинжида чангалзорлар, тоғлар орқали қочишга мажбур бўлган. Ота-онаси ўлдирилган, ҳеч кими қолмаган гўдакларни айтмайсизми.

Қизлар номуси поймол қилиниши оқибатида даҳшатли кўринишдаги жароҳатларни олган, кўпларининг саломатлигига путур етган, аранг нафас олади.

Мьянмада қолган мусулмонларнинг аҳволи бундан-да баттар. Болалар оч-наҳор, қизалоқлар Мьянма ҳарбийлари, полициячилар тарафидан кўпчилик бўлиб зўрлаш каби балоларга гирифтор бўлмоқда…

Афсуски, Мьянма ҳукумати мусулмонларга қарши ҳаракатларни тўхтатишни хоҳламаяпти. Бу республика раҳбарларига ўнлаб давлатларнинг етакчилари, гуманитар ташкилотлар, Бирлашган миллатлар ташкилоти деярли ҳар куни мурожаат этмоқда. Бироқ натижа йўқ. Энди бу муаммони фақат зўрлик, катта куч ёрдамида бартараф этиш қолди, холос. Айрим давлатлар шу усулни ҳам назардан четда қолдиришмаяпти.

Ишқилиб, Мьянма балоси барҳам топсин, жиноятчилар муносиб жазолансин, шаъни, ҳуқуқлари, манфаатлари, қарашлари ҳақоратланган, топталган жабрдийда мусулмонлар ўз уйига қайтсин ва тинчлик, хотиржамлик, омонлик топсин!

zakon. kz

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

8 ФИКРЛАР

  1. Бошқа давлатлар ички ишига аралашиб, ўша «демократия»сини бошқа давлатларга экспорт қиладиган маразлар Ироқ ёки Сурия эмас, мана шу энг ифлос хароми давлат мянмага қўшин киритса бўлмайдими? Агар уларни ростдан ҳам нияти инсон хуқуқларини химоя қилиш бўлса. Яхшиямки Ражаб Эрдўған, Рамзан Кадировлардек мусулмон бандалар бор экан. Уларни АЛЛОҲни ўзи қўлласин. Бу хунрезликларни амалга оширган барчани – Мянма давлати рахбарларини, полиция, хавфсизлик, армия харбийларини уйи куйсин, бу дунёда хам у дунёда хам энг оғир, энг дахшатли бало офатларга гирифтор бўлсин. Мусулмон бандаларга нимаики қилган бўлса, ўзига хам қайтсин Омийн.

  2. Нахотки бутун дунё рахбарлари индамай караб турибди?! Кани бу ерда адолат? Уша давлатнинг президенти каерга караяпти узи.Шунча ахоли – инсон зоти хор булиб юрибди. Расмларни куриб йиглайсан одам.Кушимчасига яна киз, аёлларнинг зурлангани.Нима сабабдан тинч ахолига шунча зуравонлик. Тезрок буни давлатлар бирлашиб хал килмасмикан. Америкага келган туфон шу ерга келса булмасмиди. Хали улар хам жавоб берадиган пайт келиб колар. Виждонсиз,одам сифатидаги хайвонлар.Одамлар бор одамларнинг накшидир, Одамлар бор хайвон ундан яхшидир. Бу ярамасларни нима деб аташга хам тил ожиз.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here