Диққат, таниқли актёр Жан-Клод Ван Даммнинг кичик ўғли 21 ёшли Николас қамоққа олинди!!!

0

Американинг Аризона штатига қарашли Темпе шаҳрида жангари фильмлар орқали дунёга машҳур актёр ва спортчи Жан-Клод Ван Даммнинг 21 ёшли ўғли Николас Ван Варенберг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қамоққа олинди. Уни қўшнисига қўлида пичоқ билан ташланганликда ҳамда уйида ноқонуний равишда наркотик моддалар сақлаганликда айблашмоқда.

Маълум қилишларича, полициячиларни қўшнилар чақирган. Улар Николас подъездда тўполон қилиб, эшик рўпарасида қон излари қолдириб кетганидан шикоят қилишди. Полициячилар вазиятни ўргангач, жўнаб кетишди. Аммо орадан 20 дақиқа ўтиб Николаснинг қўшнилари яна полицияга шикоят қилишди. Бу гал Николас қўшни эркакка қўлида пичоқ билан ташланганини айтишди. Полиция ходимлари келиб Николаснинг уйини тинтув қилишганда, уйида қонунга зид равишда қурол ва наркотиклар сақлаётгани маълум бўлди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

zakon. kz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here