Ироқ суди россиялик фуқарони ўлимга маҳкум этди!!!

0

Бағдоддаги марказий жиноят суди Россия фуқароларидан бирини дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи таркибида мамлакатга қарши жиноий ҳаракатлар содир этганликда айблади ва унга нисбатан ўлим жазосини белгилади.

Россиялик бу фуқаро Мосулни жангарилардан озод этиш чоғида қўлга олинган. У қарийб 2015 йилдан бери жангари каллакесарлар сафида қонхўрликларга қўл уриб келган. Шу ҳақда Ироқ олий суди вакили Абдул Саттор Байроқдор расман хабар берди.

Ҳукм айнан қачон амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Интерфакс

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here