Олмаотада икки нафар бола жасади музлатгич ичидан топилди

0

Олмаотадаги хонадонлардан биридаги музлатгичдан икки нафар боланинг жасади топилди, деб хабар қилмоқда NUR.KZ.

Олмаота ички ишлар департаменти шаҳарнинг Турксиб туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда шундай топилмага дуч келинганини тасдиқлаган.

«Ушбу иш бўйича «қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Бошқа тафсилотларни маълум қила олмаймиз», – деган департаментда. Бу ҳақида Kun.uz маълум қилди.

«NewTimes.kz» ахборот агентлигига кўра, қўшнилар ёқимсиз ҳидни сезишганидан сўнг, полицияни чақиришган. Эшик бузиб очилганидан сўнг, икки бола жасади аниқланган.

Хабар қилинишича, хонадонда 3 фарзандли она ижарада яшаган, унинг ҳозир қаерда экани номаълум.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here