Орол денгизида 210 тонна балиқ нобуд бўлди

0

Ушбу ҳодиса юзасидан «Балиқ захиралари муҳофазаси қоидаларининг бузилиши» ва «масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Балиқ захираларини муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши Орол денгизида балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб хабар қилди Қизил Ўрда вилояти прокуратураси матбуот-хизматига асосан Спутник нашри.

Балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши ҳодисаси 8 августга ўтар кечаси Кўк орол тўғонининг қуйи қисмида қайд этилган.Мутахассисларнинг фикрича, Сирдарёнинг қўйи қисми, жумладан, Кичик Оролга келиб тушган катта ҳажмдаги сув ҳам ушбу фожиа сабабчиси бўлган бўлиши мумкин, деб ёзади Спутник Қозоғистон нашри.

«Жазирама об-ҳаво ва сув босимининг пасайиши оқибатида юзага келган шундай ҳолат оқибатида 210 тонна ёш балиқлар нобуд бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Қизил Ўрда вилояти табиат муҳофазаси прокуратураси томонидан «Балиқ захиралари муҳофазаси қоидаларининг бузилиши» ва «масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган», — дейилади хабарда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here