Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи кунида чиқиш қилади

0

Бугун, 12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди. Анжуман доирасида умумий мажлис ва умумялпи сиёсий муҳокамалар ўтказилади. Бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари мобайнида бўлиб ўтади.

19 сентябрь куни, Ассамблея Олий музокараларининг илк кунида БМТ бош котиби, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари қаторида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам минбарга чиқиб, нутқ сўзлаши режалаштирилган, деб хабар берди Кун нашри.

Давлат раҳбари Остонада бўлгани каби ўзбек тилида нутқ қилиши мумкин.

Музокараларнинг энг долзарб мавзуси дунё аҳолиси учун муносиб ҳаёт яратиш ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Афғонистондаги вазият, наркотрафик масалалари, ядро қуролини тарқатмаслик, Марказий Осиё ва дунёдаги экологик муаммоларни тилга олиши кутилмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here