Шотландиядаги болалар уйи биноси остида болалар суяклари аниқланди

1

Шотландияда «Smyllum Park» болалар уйи яқинида 400 дан кўпроқ бола кўмилган оммавий қабр аниқланди. Бу ҳақда  The Guardian нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу болалар уйи 1864 йилдан 1981 йилгача ишлаган. Бу вақт ичида муассасадан 11 минг бола ўтган. 2004 йилда бу ерда тарбияланувчилар билан бешафқат муносабатда бўлингани аниқланган.

Архив маълумотларига кўра, болалар уйидаги кўпчилик болалар табиий сабабларга кўра, жумладан сил каби касалликлардан вафот этганлар.

Айни вақтда полиция болалар билан бешафқат муносабатда бўлиш ҳолати бўйича тергов бошлади деб хабар бермоқ Kun.uz. Аввал болалар уйига эгалик қилган «Раҳм-шафқат опа-сингиллари” деб аталувчи ташкилотда ушбу ҳолат юзасидан кўрсатмалар берилди ва тергов билан ҳамкорлик қилишга ваъда қилинди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. Утиб кетган нарсани титкиламасдан, болалар уйи ишлаб турган пайтда нега хабар олишмаган. Энди нимани топишсаям бир пул.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here