Сурия ҳукумати АҚШ раҳбарларидан зудлик билан армия олиб чиқиб кетилишини талаб қилди…

0

Сурия ҳукумат раҳбарлари Америка ҳарбийларининг мамлакатда қолиши ноқонуний дея баҳолади. Шуни алоҳида таъкидлашдики, Америка армияси Сурия ичкарисига киришини ҳукумат тасдиқламаган ва уларни ҳеч қачон ҳарбий кўмак беришга чақирмаган. Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Фейсал Макдад «Аль-Маядин» телеканали мухбирига берган интервьюсида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтди.

— Америкаликлар ўзларининг ўзбошимчаларча содир этаётган ҳаракатлари билан, — деди у. — Тинч аҳоли вакилларинигина қирмоқда. Террорчи каллакесарларга эса моддий кўмак беришдан тийилишмаяпти. Агар тез орада АҚШ ҳарбийлари мамлакатни тарк этмаса, биз буни душман ҳамласи сифатида қабул қиламиз ва армия зарур чора-тадбирларни кўришга мажбур бўлади…

Мекдаднинг айтишича, қайси давлат дунёда фаолияти тақиқланган жангариларни йўқ қилиш операцияларида иштирок этишни хоҳласа, Сурия ҳукуматининг рухсатига эга бўлиши, ёки ҳукумат раҳбарлари тарафидан расман таклиф этилиши лозим.

tut. by

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here