Бельгиядаги Мускрон шаҳар мэрини ўлдириб, уйи яқинидаги қабристонга ташлаб кетишди…

0

Бельгиянинг Мускрон шаҳар мэри Альфред Гаден номаълум кимсалар тарафидан сўйиб кетилган. Мэрнинг жасадини эрталаб рафиқаси кўриб қолган. Аёл ҳар куни уйи ёнидаги қабристон эшигини очиб қўярди. Бу гал 71 ёшли Альфред Гаденнинг жасадига рўбарў бўлиш аёлнинг етти ухлаб тушига кирмаганди.

Яна шу нарса маълум қилиндики, қотиллик билан террорга қарши давлат хизмати вакиллари эмас, маҳаллий полициячилар шуғулланмоқда. Мэрликдагилар Гадленнинг ўлимини шарҳлашдан бош тортишди.

Фожиа муносабати билан Бельгия бош вазири Шарль Мишель марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

segodnya. ua

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here