Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» террор гуруҳи жангарилари жангга кирмаслик учун сурги дори ичишга мажбур бўлишяпти…

0

Шу кунларда Сурия ҳукумат армияси Россия ҳарбий ҳаво кучлари кўмагида қачонлардир Усмоний турклар бунёд этган Ефрат дарёси бўйидаги Дайр аз-Зор шаҳрини каллакесар жангарилардан тозалаш учун ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда. Афсуски, шаҳарни озод этиш осон кечмайдиган кўринади. Сабаби, жангариларнинг етакчилари кейинги пайтда қўлига қурол олишга яроқли маҳаллий аҳоли вакилларини мажбуран олдинги сафларга йўналтирмоқда. Бош тортганлар ўша ернинг ўзида қатл этилмоқда. Тинч аҳолининг мажбуран урушга жалб этилган вакилларини террорчилар белига бомба бойлаган ҳолда тўғридан-тўғри ўлимга юбораётгани ҳам ҳақиқатдир.

Азалдан дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» гуруҳи таркибида жанг қилиб келган жангариларнинг ҳаммаси ҳам жангга киришни истамай қола бошлагани ҳақида хабар тарқатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги уруш алангасидан қочиш ниятида сурги дори ичишга ўтиб олган. Ҳойнаҳой, сурги дори ичиб олса, дала командирлари жангга йўлламайди шекилли.

Ҳарбий экспертлар эса бу шаҳарни террорчилардан озод этиш Сурия ҳукумат армияси учун жуда қимматга тушиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Сабаби оддий. Террорчилар қаердан, қандай йўл билан бўлмасин, сафини қўшимча кучлар билан таъминлашга эришмоқда.

Интерфакс

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here