Италияда бир оиланинг уч аъзоси вулқон кратерида ҳалок бўлди

0

Италиянинг Неаполи шаҳри яқинида эр-хотин ва уларнинг 11 ёшли ўғли «Сольфатара» вулқони кратерига тушиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа бола сайр қилиш тақиқланган ҳудудга киргач юз берган. Ота-она болани хавфсиз жойга чиқаришга ҳаракат қилган, бироқ ер ўпирилиб, улар пастга тушиб кетган. Учаласи ҳам газдан бўғилиб, ҳалок бўлганлигини Daryo.uz маълум қилди.

Оиланинг 7 ёшли яна бир ўғли кратерга яқинлашмаган ва жабрланмаган, бироқ фожеага гувоҳ бўлган. Айни вақтда у билан психологлар ишламоқда.

Қутқарувчилар тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб келган ва арқонлар ёрдамида пастга тушган. Бироқ улар етиб борганда оиланинг уч аъзоси ҳам вафот этган эди. Хабар қилинишича, оила Туркиядан келган эди. Ота-онанинг ёши тахминан 40 да бўлган.

Неаполи ғарбида жойлашган «Сольфатара» вулқони сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади. У сўнгги марта 1198 йилда отилган ва шундан буён ҳаракатсиз ҳисобланади. Унинг кратери тор бўлиб, унда кўп миқдорда олтингугурт гази ва буғи мавжуд.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here