Канадада овчарка Сент-Жонс мэрлиги учун сайловларда иштирок этади…

0

Ҳақиқатан, шаҳар мэрлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларга «Финн» лақабли овчарканинг ҳам номзоди илгари сурилган. Маълумки, бу овчарка «Maudie» фильми ҳамда «Republic of Doyle» сериали орқали дунёга танилган.

Қарангки, Финн ҳалитданоқ ўз тарафдорлари ва сайловолди дастурига эга. Эгасининг айтишига қараганда, яқинда беш ёшни қаршилаган «Финн»ни шаҳардаги серқатнов йўлларнинг сифатсизлиги ташвишга солади. Мэрликка сайланса, биринчи бўлиб айнан шу йўлларни янгилашга киришаркан.

— Финн билан ҳар куни сайрга чиқамиз, — дейди овчарканинг эгаси ва мураббийси Гленн Рендмонд. — Агар қиш бўлса, кўчаларимиз юзида қор уйилиб ётади. Финн дарҳол ўша қорларни четга сура бошлайди. Баҳор ойларида эса ўнқир-чўнқир йўлларимизга шунчаки қараб тура олмайди. Йўл ўртасидаги чуқурчаларни икки олд оёғи билан кўмишга тушади.

Vesti. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here