Клинтон: Путин мендан қасос олмоқчи бўлди

0

АҚШ собиқ давлат котиби ва мамлакат Президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг маълум қилишича, Россия Президенти Владимир Путин ундан «қасос олиш ниятида» бўлган. Бунга унинг турмуш ўртоғи, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг сиёсати сабабчидир. Бу ҳақда собиқ давлат котиби USA Today’га берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди.

«Мен аниқ биламанки, Путин мен мағлуб бўлишим ҳамда Трамп ғалаба қозонишини хоҳлаган. Ишончим комилки, Трамп ва унинг рус пуллари ўртасидаги молиявий алоқаларда тушунарсиз ҳолат бор. Трампнинг сайловолди штаби ва унинг бошқа ёрдамчилари руслар билан алоқалари бор эканини яшириш учун жуда кўп ишлашган», – деди Клинтон.

Унинг сўзларига кўра, Путин шарқий Европа давлатлари НАТОга киргач, «қасос олишни» бошлаган.

Аввалроқ Ҳиллари Клинтон президентлик лавозими учун ўз номзодини бошқа илгари суриш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here