Олмаотада икки гўдакни ўлдириб кетишди. Нега?..

0

Айни кунда Олмаота полициячилари қотиллик жинояти устида иш олиб боришмоқда. Квартираларнинг биридаги музлаткич ичидан икки гўдак жасадини топишган. Бири 1, 5 ёшда, иккинчиси эса ҳали бир ёшга ҳам тўлмабди. Жасадларни сумкага жойлаб ишламай ётган музлаткич ичига беркитишган экан.

Воқеа бундай бўлди. Худди ўша уйдаги қўшнилар бадбўй ҳид таралишидан ижирғаниб, полициячиларга қўнғироқ қилишган. Ҳид чиқаётган уй муҳрлаб қўйилганди. Гувоҳлар иштирокида квартира эшиги қулфини бузиб ичкарига киришди. Не кўз билан кўришсинки, ичкаридаги ишламай ётган музлаткичдан қон томарди.

Қўшнилардан бирининг айтишича, квартирани эгаси ижарага берган. Ижарачилар эса бошқаларга кунбай фойдаланиш учун ижарага беришган. Сўнгги бор бу квартирада уч болали аёл яшаганди.

Ажабланарлиси шундаки, шу уй, ўша подъезднинг биринчи қаватида Турксиб туман полиция бўлими жойлашган.

Бу фожиадан сал олдин икки гўдакни ўлдирганликда гумон қилинган кимсани қамоққа олишганди. У Ўзбекистонда яшовчи 29 ёшли эркак бўлиб чиқди. Эркак гўдакларнинг онаси билан никоҳсиз бирга яшаб келган. Терговчилар ўлдирилган гўдакларнинг онасини ҳам сўроқ қилишди. Эркак қўлга олинган маҳал у ҳам бирга эди.

«31»канал

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here