Ойдинлик киритилди: Муштумзўр ҳоким ўз вазифасида қоладими?

4

12 сентябрь куни Kun.uz сайтида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани тасвирланган видео намойиш этилгач, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари бу вазиятни чуқур ўрганишга киришди.

Kun.uz манбаси маълумот беришича, 12 сентябрь оқшомида вилоят ҳокими  Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Сайхунобод туманига келиб, йиғилиш ўтказган. Унда туман ҳокими ҳамда мактабларнинг директорлари ҳам иштирок этган, Носиржон Эгамбердиев ўқитувчилардан узр сўраган.

Йиғилишда ушбу вазият юзасидан ҳали тегишли чора кўрилиши, у узр сўраш билан қутула олмаслиги қайд этиб ўтилган.

«Ҳокимнинг иши пахта терими мавсумидан кейин кўриб чиқилади. Унинг ишда қолиши масаласи тақдири юқоридан келадиган кўрсатмага боғлиқ», деган манба.

Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланганди. У бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Манбанинг айтишича, у аввалдан қаттиққўллиги билан маълум бўлган. Мактаб директорлари унга қаршилик кўрсатмагани сабаби ҳам шу: у ўзига қарши чиққанлардан қасос олган. У алоқалари орқали ўзига қарши чиққанларга турли жавобгарликлар юклаган, «унинг қасосидан ёки ўлиб, ёки хорижга кетиб» қутулиш мумкин бўлган.

Бундан олдинроқ Прокуратура туман ҳокими мактаб директорларини калтаклагани билан боғлиқ вазиятни текширишни бошлагани маълум қилинганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Коррупция, инсон манфаати, зуравонликка чек куймокчи эканмиз биринчидан давлат идораларини хаддан ортик курикланишига чек куйишимиз керак. Хаддан ортик курикланадиган баланд тусиклар ичкарисидаги арслонлар кафасига тушган инсон доду войини кимга айтсин? Ким ишонади? Бу бир лавха холос. Каерга кирманг видео, аудио ёзиш, телефон такикланган. Демак бу ерда коррупция ва порахурлик ривожланган. Буни химоя кобигига караб билиш мумкин.

  2. Ушбу холатдан жуда хам тасирландим. Биз ишониб сайлаган хокимларимиз шундайин узини тутолмасдан харакатланами. Шундай хокимлар борки кул кутармасдан 2 огиз гап билан талаб килинаётган ишларни бажартира олади. У одамни кечириш керак емас ишдан олиб жазолаш керак деб уйлайман. Фикримча бундай холатлар бошка вилоятларда хам бор ва уларга бу вазиятга чора куриш оркали огохлантириш керак деб биламан. Хуллас, динимизда хам, маданиятимизда хам, аждодларимиз насихатларида, хадисларда калтаклаб муоммони хал килиб булмайди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here