Ўзбек примадоннаси дунё бўйлаб гастроль сафарини бошламоқчи

0

Ўзбек санъатининг примадоннаси Юлдуз Усмонова Ўзбекистон бўйлаб ўтказган гастроль сафарларидан сўнг дунё бўйлаб концерт тақдим этиш учун йўл олмоқда.

10 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнага қайтган Юлдуз Усмонова апрель ойида Тошкентнинг “Истиқлол” санъат саройида концерт дастури тақдим этган эди деб хабар беради Qalampir.uz.

“Эй, азиз инсон” номли концерт дастури Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам ўтказилди. Энди навбат Дубай ва Нью-Йорк шаҳарларига!

Шу йилнинг 13 октябрь куни примадонна БААнинг йирик шаҳри Дубайда “Эй, азиз инсон” концерти билан мухлисларни хушнуд этади. Бу ҳали ҳаммаси эмас…

Юлдуз Усмонова 5 ноябрь куни Американинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам ана шу номли концерт дастурини тақдим этади. Ўзбек примадоннасига гастроль сафари омадли ўтишини тилаймиз!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here