Видео: Ҳоким мактаб директорларини урди

6
Маҳаллий нашрлардан бири куни кеча  эълон қилган  видеода Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган.

Видеодаги туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланишган.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради ҳоким.

У директорлардан бирининг юзига уриш баробарида «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея сўроққа тутиб, ҳақоратлашни давом эттиради.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланганди, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган. Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг, туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган».

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

6 ФИКРЛАР

  1. Мактаб директорлари бундан баттарига лойик. ростда, нега шундай байрамга таклиф килинган ўқитувчиларни айтишмайди. Байрамни бошка кунга кўчиришганини нахотки билишмаса. бўмаган гап. унда нима килиб юришипти директор бўлиб. буни хаммаси масъулиятсизликдан. ахир бу оддий байрам эмас. Мустакиллигимизни 26йиллигини нишонлаяпмизу. мана сларга ватанпарварлик. бунаканги директорлар болаларга нимани ўргатарди. Уларга барибир. ўзини муаммосини хамма нарсадан устин қўйиган. Шахсан мен хокимни тушунаман. Сайхунободликларда одамгарчилик йук. хаммаси ёзувчи, шантажист.

  2. Бунаканги амалга утириб узини йукотиб қуядиган рахбарларни.худди узи осмондаги бе айб фариштаю,ердаги инсонларни айбдор чумолилардек хис қиладиган амал парастларни нафакат рахбар балки,фермерга сувчи қилиб хам ишга олмаслик керак.

  3. Ким булса хам кул кутаришга рухсат берилганми Узи бизнинг конунда? Хокимми ёки бошка рахбарми, хатто узини кул остидаги ходимларига хам кул кутаришга хакки йук.

  4. Ким булса хам кул кутаришга рухсат берилганми Узи бизнинг конунда? Хокимми ёки бошка рахбарми, хатто узини кул остидаги ходимларига хам кул кутаришга хакки йук булса керак адашмасам. Тугри балки айбдордир лекин жазолашни бошка йуллари хам борку. Кап-катта одамларни дуппослаб утириши галати эмами ёш болани ургандай. Калтак еганлар болларини кузига кандай карайди. Уз ойласидан кандай хурмат талаб кила олади ота сифатида

  5. Ха яхши иш булмаган. Олдин байрамларимиз туман паркида утар эди, У ерда сахнамиз хам, фантанлар хам, хамма ёк дарахтзор. Ахоли учун жуда хам кулай жой эди. Байрам булади деган куниёк 2-3 кунлаб ахолимиз таёрланаётган байрамларни бола-чакаси билан томошага борар эди.
    Хозир эса туман стадионимизга боришади. Катта йулнинг устида, ахоли учун хатарли. Стадионда хам шароит яхши эмас. дарахтлар хам йук.
    Ахоли байрам булишини билса хам, у ерга боришга унчалик хохиш булмайди. Сабаби кун хамда катта йулни буйи.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here