Банклар қачондан нақд доллар сотиши маълум қилинди

4

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилган эди.

Ушбу форматдаги учрашув Марказий банк томонидан биринчи марта амалга оширилди. Буни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ҳам таъкидлади. Мазкур учрашув охиргиси эмаслигини ҳам айтиб ўтилди.

Марказий банк расмийсининг фикрига кўра, валюта кўп бўлса нарх тушади, етишмовчилик бўлса нарх ошади. Бу бозор конунияти.

Бир ҳафта давомида валюта айирбошлашда тижорат банклари томонидан аҳолидан 200 миллион АҚШ доллари қабул қилинди. Хорижга экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар томонидан 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ валюта биржага чиқарилган.

Тижорат банклари томонидан корхоналар учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида конвертация килиб берилган.

Энди табиий савол туғилади, жисмоний шахслар учун нақд валюта сотиш амалиёти қачондан жорий қилинади?

Ушбу саволга Марказий банк расмийлари ўтказилган матбуот анжуманида жавоб бериб, нақд валюта сотилиши яқин вақтларда йўлга қўйилишини айтиб ўтган.

Расмийнинг айтишича, халқаро тўлов карталаридан АҚШ долларини хорижда ечиш бўйича чекловлар олиб ташланган. Банкдан валюта харид қилиш бўйича умуман чеклов мавжуд эмас.

Тимур Ишметов жисмоний шахс ўзи истаганича сотиб олиши мумкин, ҳеч қандай “ҳар чоракда икки минг, беш минг” деган гаплар мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.

Накд валютани тез орада сотиш йўлга қўйилади, бироқ унинг аниқ муддати ҳақида бирорта маълумот берилмади, демак, бу амалиёт эрта-индин содир бўладиганга ўхшамайди…

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Агар нақд валюта банклар орқали эркин сотилмаса яна «қора бозор» гуллаб яшнайди. Хозирнинг ўзида «қора бозор» қимирлаб қолди

  2. Юқоридаги гаплар нақд валюта банклар орқали эркин сотилмаса «қора бозор» йўқолмаган бу хамма жойда ўз ўзидан валютага нисбатан талаб ошади банкда нақтга йўк шу сабаб хамма бозорга мажбур боради 100 млн долорни сотувга қўйиш керак яна оласизлар ! Олишнинг бериши бўлмаса бериш тўхтайди хозир вақти.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here