Жириновский ногирон ҳаётининг маъносиз эканлиги ҳақидаги гапларидан сўнг ўғлини ёқлади

0

РЛДП етакчиси Владимир Жириновский ўғли, либерал-демократлардан Давлат думаси вице-спикери Игорь Лебедевнинг позициясини қўллаб-қувватлади. У патология аниқланган тақдирда ҳомиладорликни тўхтатиш фойдасига фикр билдирган эди. Бу ҳақда 13 сентябрь, чоршанба куни «ТАСС» хабар берди.
Жириновскийнинг фикрича, патологиялар келажакда инсонларни хароб қилиши мумкин. «Инсониятни қутқариш лозим», — деди сиёсатчи журналистларга. Бу ҳақида Daryo.uz хабар бермоқда. У шифокорлар аёлларнинг ҳомиладорлик даврида ҳомила ривожланишидаги бузилишларни аниқлаши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга сиёсатчи дунёга келган ногирон бола яшамаслиги кераклиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Куни кеча Лебедевнинг сўзлари жамоатчилик резонансини келтириб чиқарди. Депутат қўллари йўқ қизча оёқлари ёрдамида овқатланаётган Twitter’даги видеороликка «Нега бундай болаларга дунёга келишга рухсат беришади, ахир бу ҳаёт эмас, азоб-ку?! Замонавий тиббиёт патологияларни олдиндан аниқлай олади», — деган изоҳ қолдирган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here