Малайзияда диний мактаб ёниб кетган. Қурбонлар 26 киши!!!

0

Фожиа бугун маҳаллий вақт билан соат 05: 40 да содир бўлган. Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида жойлашган диний мактаб (тахфиз) нинг иккинчи қаватида кучли ёнғин содир бўлган. Қаватда мактаб ўқувчилари учун ётоқхона мавжуд бўлган. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарият қисми ўқувчилар ва тўрт нафар муаллим экани маълум қилинди.

Ўт ўчирувчилар бригадаси мактабга етиб келганда, иккинчи қават тўлиқ олов исканжасида қолиб улгурганди. Афсуски, оловни дарҳол ўчиришнинг имконияти бўлмади. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна 5 нафар ўқувчи ўта оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг айтишича, ёнғир газ ва электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келган бўлиши мумкин.

The Star

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here