Пахта мавсумида кадр алмашинуви: «Ўзпахтасаноат» раҳбари туман ҳокимлигига туширилди

3

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бош директори Яшин Соҳибович Хидиров лавозимдан олиниб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким ўринбосари этиб тайинланди. У ҳокимнинг ижтимоий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари бўлган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

У шунингдек, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини тарк этган.

Яшин Хидиров туман ҳокимлигида Абдулҳаким Хушбоқович Эшмуратов ўрнини эгаллади.

Яшин Хидиров 1970 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1992 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1995 йили Туркия Улуғ-тоғ университетини тамомлаган.

У турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Иқтисодий таҳлил департаменти директори, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоб жамғармаси директори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган. 2015 йилдан буён «Ўзпахтасаноат» АЖ раҳбари эди.

Ҳозирча унинг ўрнига ким тайинлангани ҳақида маълумот йўқ.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Маълумот бераётганда аник фактлар билан ёзинглар. Шерободда хоким хам уринбосари хам алмашгани йук.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here