Пайшанба саволи: Германия таксиларида кимларга бепул конфет тарқатилади?

0

Азиз мухлислар! Энди «Ҳордиқ плюс» газетасининг ҳар бир сонида мухлислар эътиборига «Ҳафта саволи» лойиҳаси эълон қилиб  борилади. Бериб бориладиган саволлар бир-биридан қизиқарлилиги билан нафақат газета мухлисларининг, балки сайтимиз ўқувчиларининг ҳам эътиборини  тортиши аниқ.  Газетанинг №74(1215)-сонида мухлислар эътиборига «Пайшанба саволи» эълон қилинганди. Лойиҳа қоидасига кўра, газета мухлислари ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини Hordiq.uz сайтидан билиб олишлари мумкинлигини хабар қилгандик.

Демак, газетада берилган савол ва унинг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Германиянинг Карлсруэ шаҳридаги энг катта таксопарклардан бирининг ҳайдовчилари ишга чиқиш олдидан икки қутидан ширинликлар олишади. Ўз навбатида ҳайдовчилар бу ширинликларни айрим мижозларга бепул тарқатишади.

Нега айрим йўловчиларга ширинликлар бепул таклиф этилади?

Жавоб: Бу ширинликлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тарқатилади. Йўлда кетаётган мижоз мабодо сигарет чеккиси келиб қолганда, чекмаслиги учун конфет таклиф қилинади.

Сайтимиз мухлислари диққатига! Агар турли соҳа ва мавзуларга доир бир-биридан қизиқарли, кутилмаган саволларнинг ечимини топиш сизни қизиқтирса, «Ҳордиқ плюс» газетаси саҳифаларида бериб борилаётган ҳафта саволи айнан сиз учун!

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here