Тожикистон Президентининг вертолёти аэропорт раҳбарининг ўлимига сабаб бўлди

0

Тожикистоннинг Хорог шаҳри аэропорти раҳбари Дилдор Мақсудшоев Тожикистон Президентининг вертолёти парраклари орасидан эсган кучли шамол туфайли вафот этди, деб хабар берди «Интерфакс». Бу ҳақида Daryo.uz маълум қилди.

«Нохуш ҳодиса Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги Яхчи қишлоғига уюштирган ташрифида содир бўлди. Президент вертолётининг парракларидан эсган шамол туфайли Хорог шаҳари аэропорти раҳбари Дилдор Мақсудшоев йиқилиб тушган ва боши билан тошга урилган. Мақсудшоев Дарвоз туман шифохонасига олиб кетилаётганида вафот этган», — деб хабар берди туман Ички ишлар бошқармаси.

Таъкидланишича, аэропорт раҳбари Тожикистон Президентини Дарвоз туманига уюштирган сафари давомида унга ҳамроҳлик қилувчи амалдорлар орасида бўлган.

Маҳаллий ҳукумат Мақсудшоевнинг ўлимини бемаъни тасодиф дея ҳисобламоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here