Трамп Ҳиллари Клинтонни яна танқид қилди

0

АҚШ Президенти Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун сайловлардаги собиқ рақиби Ҳиллари Клинтонни яна танқид қилди. У бу ҳақда «твиттер»да ёзган деб хабар берди Kun.uz.

Клинтон сўнгги бир неча кун давомида «Нима юз берди» номли китоби чоп этилгани туфайли фаол равишда интервью бермоқда. Китоб сайлов кампаниясига бағишланган.

«Ҳиллари Клинтон сайловлардаги мағлубияти учун ўзидан ташқари ҳаммани айбламоқда. У дебатларда мағлуб бўлди ва бошқарувни йўқотди», – дея ёзди Трамп.

Аввалроқ Клинтон сайловларда ўзига овоз бермаганларни кечиришдан бош тортгани хабар қилинганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here