Шоҳрух ХОН сўз сизга

0

Болливуд қироли, ҳинд актёри, продюсери, бошловчиси, энг яxши эркак роли учун «Filmfare Award» мукофотини қўлга киритиш бўйича рекордсмен, Франциянинг Санъат ва Адабиёт ордени совриндори, Шоҳрух Хон 1965 йилда Ҳиндистонда туғилган. У 1988 йилдан бошлаб то шу кунга қадар 30дан ортиқ фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этиб келмоқда.

1. «Аёл ва болаларга қўл кўтарганимдан кўра ўлганим афзал».

2. «Мен тан олинган бўлишни ёқтираман, мени севувчи инсонларни севаман. Одамлар мени кўрганларида бақириб олқишлашларини жуда ёқтираман. Бир кун келиб булар йўқ бўлади, аммо мен бу ҳақда ўйлагим ҳам йўқ”.

3. «Негатив инсон бўлманг, акс ҳолда ҳамма негатив юзингизга уради, натижада ажинлар пайдо бўлади».

4. «Менда Напалеондан бир парча бўлса эди. Қанча уринсам ҳам Маxатма Ганди ва Тереза Она каби бўла олмайман».

5. «Ҳеч қандай муаммо қўрқинчли эмас, агар сизни уйда сизни яєинларингиз кутишаётган бўлса».

6. «Инсонлар ҳақида яxши нарсаларни ўйлай олмасангиз, унда улар ҳақида ёмон фикрларга ҳам борманг».

7. «Мен аёлимга уйланиш олдидан унинг кўнглини олиш мақсадида кичик-кичик совғалар харид қилардим. Шулардан бири сочни жингалак қилувчи плойкадир. Бир дўконда аёлларнинг уни мақташётганини эшитиб дарров сотиб олганман. Тўйдан кейин билсам у ишламаган экан».

8. «Баъзида рафиєам бошқа жойда бўлганида усиз ҳеч нарса йўқлигини ҳис қиламан. Ҳеч қандай ҳаёт, ҳеч қандай уй, ҳеч қандай баxт Гаурисиз йўқ. У менинг куч манбаим, мададим. Мен у ва болаларим ёнимда эканлигидан жуда бахтиёрман! Бу жуда ажойиб ва бунинг ҳаммасига Гаури сабабчи».

9. «Мен ҳеч қачон уйга келганимда чарчадим, демайман. Чарчасам, фақат ўз ишимдан чарчайман. Аёлим, мен ёқтирган иш билан шуғулланишга шунчалик кўп эркинлик бериб қўйган экан, нега мен унга чарчаганимни кўрсатишим керак. Уларга иложи борича кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламан».

Манба: Darakchi

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here