Кўнглингиздаги тилингиздами? «Бахтлиман» деймизда кўз ёшимизни артиш учун дастрўмолни тайёрлаб қўямиз…

0

«Мен ҳеч кимга керак эмасман» деймиз, ҳақиқатда эса биргина инсонга кераксиз бўлсак….

«️Ўзим уддалайман» деймиз ёрдам сўрагани тортинганимизда…

️»Ҳеч нарса керак эмас!» деймиз, ҳоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда…

️»Ўзим, шунчаки» деймиз. Жиддий гаплашиш вақти етганида…

️»Ҳечқиси йўқ» деймиз. Қалбимиз озордан зирқираб турганида…

«Сенга ишонаман…» деймиз. Ўйин бўлиб қолишдан чўчиб…

«Ҳаммаси жойида…» деймиз, ҳаммаси остин – устун бўлиб кетганида…

️»Ҳеч гап йўқ» деймиз. Ичимизда дард тўлиб кетганида…

️»Тинч қўй!!!» деймиз… Уни йўқотишдан қўрқиб…

️»Ҳаёт гўзал» деймиз. Дунё кўзга қоронғу кўринганида…

️»Бошқа кўришни истамайман!» деймиз… Ҳамиша бирга бўлишни истаганда…

️»Бахтлиман» деймизда кўз ёшимизни артиш учун дастрўмолни тайёрлаб қўямиз…

«Биз бошқа – бошқа одамлармиз» деймиз. Бир бутунга айланиб бўлиб…

️»Мен айбдорман» деймиз… Хиёнатини билганимизда…

️»Сени унутганман» деймиз. Суратларига қараб ўтириб…

️»Бошқа яшашни истамайман!» деймиз. Бизни фикримиздан қайтаришларини истаб…

️»Ёлгизликни яхши кўраман» деймиз ва анчадан бери жирингламаган қўл телефонимизга хавотир билан қараб қўямиз.

ЖУДАЯМ ҚИЗИҚ ОДАМЛАРМИЗ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here