Шавкат Мирзиёев бизни олиб кетгани келган экан – АҚШда яшаётган Нодир Зокиров ҳикояси

0

20 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларида яшаб, меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашган ва уларни Ўзбекистонга қайтишга чорлаган эди

Шавкат Мирзиёев ва АҚШда яшаб келаётган ўзбекистонликлар ўртасидаги учрашув қандай кечгани, Ўзбекистон раҳбари йиғилганларга нималар дегани ва қандай таклифлар киритгани ҳақида Қўшма Штатларда истиқомат қилиб келаётган Нодир Зокиров ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали сўзлаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев билан Нью Йоркдаги учрашувимиз хақида.✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КУЗАТИБ БОРИНГFacebook ► facebook.com/NodirZakirovInstagram ► instagram.com/NodirZakirovTelegram ► t.me/NodirZakirovYouTube ► youtube.com/NodirZakirov

Опубликовано Нодиром Закировым 20 сентября 2017 г.

 

Зокировнинг видео орқали айтган сўзларига қараганда, Мирзиёев Америкадаги ватандошлар билан учрашувда уларга «Келинглар, очиқчасига гаплашамиз, ким қандай менга елкадош бўлиб, ислоҳотларга ёрдам беришга, Ўзбекистонга қайтиб (шу жараёнда) қатнашишга тайёр?», — деб уларга мурожаат қилган.

Ўзбекистон президенти Америкадаги ватандошларга уларни олиб кетмоқчи эканини айтган. «Кимдан ким келадиган бўлса мен ҳамма билетларини оли бераман, Ўзбекистондан уй-жой қилиб бераман ва ҳаттоки ўша Америкадаги ойликларни тўлаб бераман», — деб қўшимча қилган Мирзиёев.

Manba: sputnik

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here