«Ўзбеккино» бадиий кенгашининг янги таркиби билан танишинг!

0

19 сентябр куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб агентликнинг янгиланган Бадиий кенгаши Низоми лойиҳаси муҳокама қилинди. Иштирокчилар Бадиий кенгашнинг 15 кишидан иборат янги таркиби билан танишдилар ва бир овоздан тасдиқладилар.

Бадиий кенгашнинг раиси сифатида Шуҳрат Ризаев танланди.

Кенгаш аъзолари – Муҳаммаджон Қуронов, Мавзур Маҳмудов, Нигора Каримова, Абдуқаюм Йўлдошев, Назар Эшонқул, Эркин Аъзам, Жаҳонгир Қосимов, Баҳром Усмонов, Жаҳонгир Аҳмедов, Рустам Са`диев, Шуҳрат Маҳмудов, Феруза Файзиева, Мақсуд Абилов.

Кенгаш котиби – Феруза Тўрахўжаева.

Шунингдек, йиғилишда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш якунида «Она юртнинг бағридан – зуволаси» (Ҳусан Шарипов ҳаёти ва ижодига бағишланган), «Ҳасанбой Дўстматов», «Комилжон Отаниёзов» номли ҳужжатли фильмлар ҳамда «Кенжа ботир» мультфилмининг кўриги ва муҳокамаси бўлиб ўтди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here