Мексикадаги зилзила қурбонлари сони 300 кишига етди…

0

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида қутқарув отрядлари, кўнгиллилардан иборат алоҳида отрядлар вайроналар остида қолиб кетган фуқароларни қидиришда давом этмоқда. Яқинда Энрике Ребсамен мактабининг вайрон бўлган биноси остидан беш нафар ўқувчини қутқариб олишди. Уларнинг барчаси ҳаёт, аммо оғир аҳволда эди. Аслида эса мактаб биноси қулаши оқибатида 21 нафар ўқувчи ва беш нафар муаллимнинг жасади тортиб олинган. Ўттиздан зиёд ўқувчи бедарак йўқолган дея баҳоланмоқда.

Расмий маълумотларда айтиладики, вайроналар остида қолган бир ўқувчи қизни қутқариб олиш жуда мушкул кечган. Бир амаллаб алоқага чиқишган-у, жуда қийинчилик билан унга сув ва кислород етказиб беришган. Аммо қутқарувчилар иложини топишди ва ўқувчи қиз тирик қолди.

Сўнгги хабарларда зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 300 нафарга етгани маълум қилинган. Уларнинг 120 нафари Мехико, 70 нафари Морелос, 50 нафари Пуэбло штатларида яшаб келган. Қолган қурбонлар ҳам бошқа штат ва шаҳарлар фуқаролари ҳисобланади. Ҳалок бўлганлар орасида Испания, Тайван, Панама фуқаролари ҳам бор. Исроил, Чили, Сальвадор давлатлари Мексикага гуманитар ёрдамларни жўнатишган. Россия ҳам яқин орада шундай ёрдам кўрсатишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган.

Мексика президенти Энрике Пена Ньето мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган.

РИА Новости

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here