«Аннигиляция» трейлери: Натали Портман номаълум ишлар содир бўлаётган аномал ҳудудни тадқиқ этишга отланди (видео)

0

«Paramount Pictures» студияси бош ролни Натали Портман ижро этган «Аннигиляция» фильмининг трейлерини намойиш этди. Картинага «Ex Machina» фильмини суратга олган Алекс Гарленд режиссёрлик қилмоқда, деб хабар берди «Meduza».

Daryo.uz нинг маълумот беришича, фильмда ҳукуматнинг махфий ташкилоти томонидан аномал ҳудудга юборилаётган экспедиция ҳақида сўз боради. Ушбу экспедицияларнинг барчаси омадсиз якунланади. Ҳудудда бош қаҳрамон аёлнинг турмуш ўртоғи йўқолиб қолади ва у уч нафар олима аёл ҳамроҳлигида янги экспедиция ташкил этади.

Фильмнинг жаҳон премьераси 2018 йилнинг февраль ойига режалаштирилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here