Чехов номли Москва бадиий театри 30 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонга гастроллар билан келди

0

Чехов номли Москва бадиий театри (МХТ) 30 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонда гастроллар билан келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Спектакллар Тошкент шаҳридаги Академик рус драма театри саҳнасида қўйилишини Daryo.uz маълум қилди.

29—30 сентябрь кунлари Евгений Гришковец песаси асосидаги «Уй» спектакли намойиш этилади. Уни Сергея Пускепалис саҳналаштирган.

1 ва 2 октябрь кунлари эса Гришковецнинг яна бир — «Тарозилар» спектакли тақдим этилади. Унда актёрлар Игорь Золотовицкий, Вера Харибина, Руслан Братов, Валерий Трошин ва Сергей Угрюмовни кўриш мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here