Ибн Синога бағишланган «Шарқдан таралган нур» фильми 29 сентябрда катта экран юзини кўради

0

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан қомусий олим, тиббиёт илмининг султони Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган “Шарқдан таралган нур” номли бадиий-публицистик фильм суратга олинди.

Маълумки, Ўрта асрларда Ғарбда “Нур Шарқдан таралади”, деган ибора пайдо бўлган. Боиси аждодларимиз бундан уч минг йиллар муқаддам ҳозирги замонавий илм-фаннинг илк пойдеворини қўйган ва ривожлантирган. Шарқ халқлари яратган ғоялар ва илмий кашфиётлар қадимдан бутун дунёда ўрганилган. Фильм режиссёри Шуҳрат Маҳмудов ўз картинасини “Шарқдан таралган нур” деб номлагани бежиз эмас.

Мазкур фильм сценарий муаллифи Разика Мергенбаева, тасвирчи Ҳамидулла Ҳасанов.

Эртага, 29 сентябрь куни, соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Шарқдан таралган нур” картинасининг премьераси бўлиб ўтади.

Uz24

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here