Бурундаги қора нуқталардан халос этамиз

0

 

Тиббиёт тилида комедон деб аталувчи, юзнинг, асосан, бурун қисмида жойлашган қора нуқталар ҳозирда жуда кўпларда учрайдиган муаммо ҳисобланади. Уларнинг пайдо бўлишига кўп ҳолларда терини нотўғри парваришлаш, ўсмирлик вақтида секреция ёғ безлари ўта фаол бўлиши, тери тўқималарининг очиқлиги ва бошқалар сабаб бўлади. Қуйида бу муаммони уй шароитида ҳал этиш мумкин бўлган бир қанча усулларни келтириб ўтамиз.

Керакли воситалар:

– бодринг шарбати;

– сут;

– лимон шарбати;

– тухум оқи;

– косметик тупроқ (глина);

– қатиқ;

– шакар;

– ош содаси;

– туз.

1. Терингизни ҳар куни тозалашга одатланинг. Айниқса, уйқудан олдин юзингизни тозалаш жуда муҳим. Чунки, бу вақтда теридаги ёғ безлари анча фаол бўлади. Бунинг учун спиртсиз бодрингли лосьондан фойдаланишингиз мумкин. Лосьонни тайёрлаш учун тенг миқдордаги бодринг шарбати ҳамда сут аралаштирилади. Ўта ёғли юз териси соҳибалари эса лосьога лимон шарбати қўшишлари ҳам мумкин.

2. Юз терисини механик тозалаш муолажасини қилинг. Буни гўзаллик салонида ҳам уй шароитида ҳам қилиш мумкин. Бунинг учун шифобахш ўтлардан буғли ванна қилиб, кейин эса эҳтиёткорлик билан қора нуқталарни сиқиб ташлаш керак бўлади. Бундан сўнг юзингизни совуқ сувда ювиб олинг. Бу юздаги тўқималарни торайтиради. Кейин эса лосьон суриб олинг.

3. Бундан ташқари, ниқоблар ҳам жуда фойдали. Ниқобларнинг натижаси ҳудди механик тозалов жараёни каби тезда сезилмайди. Лекин ундан кейин турфа ҳил чандиқлар қолмайди. Ниқобни тайёрлаш учун дорихонадан косметик тупроқ (глина)ни сотиб олиб, қуюқ масса ҳолига келтириш учун сув билан яхшилаб аралаштиринг. Ниқобни юзингизга 10 дақиқага суриб, кейин ювиб ташланг.

4. Тухум оқини бир ош қошиқ шакар билан аралаштирилади. Ниқобни юзга суриб, унинг қуришини кутинг. Кейин яна бироз ушлаб туринг. Ниқоб илиқ сувда ювиб ташланади. Кейин юзингизга намлантирувчи крем суринг.

5. Табиий масулотлар орасида энг фойдалиси ҳисобланувчи қатиқ ҳам жуда яхши натижа бериши шубҳасиз. Қатиқни сувли баняда қиздириб олиб, беш дақиқага бурунга сурилади.

6. Уй шароитида скраб тайёрлаш ҳам мумкин. Бу скрабдан ҳафтада бир маротаба фойдаланиш мумкин. Юзингизни ювишда фойдаланадиган гелга туз ва ош содасини солиб, аралаштиринг. Скрабни беш дақиқага бурунга суриб, кейин исиқ сувда ювиб ташланг. Бу жараён терини қуритиб юборгани боис скрабдан кейин юзингизга намлантирувчи крем суриш керак бўлади.

Ёдда тутинг:

Қора нуқталардан халос бўлиш учун тўғри овқатланишга ҳам қаттиқ эътибор қаратиш зарур. Ёғли таомлар, ширинлик, қаҳва ҳамда спиртли ичимликлар истеъмолини камайтиринг.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

(Ҳордиқ газетасидан олинди)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here