Башанг кўриниш сирлари

0

Башанг шу билан бир қаторда дидли кўриниш учун кўп миқдорда пул сарфлашнинг мутлақо кераги йўқ.

Ҳамма ҳам доимо қиммат ва чиройли кийимларни кийишни истайди. Лекин афсуски молиявий сабаблар баъзида бунга йўл бермайди. Қуйидаги тавсияларимиз эса кўп пул сарфламасдан, башанг кўринишни истовчиларга қўл келади деган умиддамиз.

Фақат қоматингизга мос либос танланг
Бунинг сири шундаки, буюртмага тикилган либос доимо башанг кўринади. Шаҳрингиздан маҳоратли тикувчини топинг-да, ҳар гал янги либос сотиб олганингиздан кейин уни тиковчига олиб бориб қоматингизга мослатиб олинг.

Кийимларингизни парваришлашни унутманг
Тоза ҳамда яхши сақланган кийимлар ҳар доим башанг кўринади. Агар эрталаблари уйғонишингиз қийин бўлса, кечқурун либосларингизни тайёрлаб қўйинг. Сумкаларингизни ҳам тез-тез тозалаб туришга одатланинг.

Сифатли матоларга пул қизғанманг
Табиий матолардан тикилган либослар ҳамиша чиройли ва башанг кўринади. Шу боис либос танлашда мато сифатига ҳам эътибор беринг.

Аксессуарларни унутманг
Пойафзал, сумка ва акссесуарлар образнинг муҳим элементлари саналади. Шу боис уларни бир-бирига мослашни ўрганинг.

Битта ранг танланг

Монохром образлар ҳар дом башанг кўринади. Шу билан бир қаторда эгасини дидли кўрсатади. Бунда қора ва оқ ранглар муҳим аҳамиятга эга. Лекин баъзида, феруза, мовий ранглар ҳам чиройли кўриниши мумкин.

Одмилик ҳар доим яхши
Гардеробингизнинг асосини оддий, бир-бири билан уйғунлик кашф эта оладиган либослар ташкил этсин.

Жинси шимни кийишни ҳам ўрганинг
Жинсиларни нафақат спорт услубидаги кийимлар билан кийиш мумкин дейдиганлар хато қилади. Шу боис уларни оқ кўйлак (рубашка), лодочка пойафзаллар билан уйғунлаштиришни ҳам ўрганинг.

Қиммат футболка сотиб олиш шарт эмас
Қоматингизга мос, матоси ҳам сифатли бўлган нарҳи ҳамёнбоп футболкани топган бўлсангиз шундан бир нечта олиб қўйинг.

Ўзингизни парваришланг

Агар ҳақиқатда башанг кўринишни истасангиз энг аввало ўзингизга эътиборли бўлинг. Соч ва юз терингиз тоза ва соғлом бўлсин. Маникюрга алоҳида эътибор беринг. Ёш қизлар гулли ранг-баранг маникюр қилишлари мумкин. Ёши катталарга бир тусдаги маникюр мос келишини ортиқча эслатиб ўтириш шарт эмас. Пардоз қилишни ўрганинг. Ўзингизга мос ва чиройли бўлсин. Қарабсизки, сиз ҳам башанг хонимлар қаторидан ўрин оласиз.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here