Ҳуснбузарлардан қутилиш учун самарали усуллар

0

— Неча йилдирки, ҳуснбузарлардан қутула олмайман. Шифокорга мурожаат қилганимда, ўсмирликдаги ўзгаришлар, деб ташхис қўйганди. Бироқ, мана, 23 ёшдан ўтибман ҳамки, вазият ўша-ўша. Агар иложи бўлса, уй шароитида ҳуснбузарлардан халос бўлиш учун халқона рецептларни тавсия этсангиз…

Камолиддин НОРБЕКОВ

Сурхондарё вилояти

— Дарҳақиқат, ҳуснбузарлардан халос этувчи халқона рецептлардан фойдаланишдан олдин дерматолог кўригидан ўтинг ва фақатгина уларнинг маслаҳати билан тавсияларни қўлланг. Шуни унутмангки, ҳар бир инсоннинг териси ҳар хил. Кимгадир ёққан муолажа бошқа бировга салбий таъсир этиши мумкин.

Яна шуни эсда сақлангки, аксарият ҳолларда ҳуснбузарлар киши организмида бирор касаллик, масалан, меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари борлигидан ёки бошланганидан далолат беради. Бу шароитда ҳуснбузардан қутулиш учун касалликка қарши даволанишни кечиктирмаслик лозим. Масалан, пешонанинг соч ўсадиган қисмидан чиққан ҳуснбузарлар инсоннинг ўт қопи хаста эканини билдиради. Агар ўт қопидаги муаммони бартараф этмас экансиз, юзингиздаги ҳуснбузарларни ҳеч бир тавсия билан йўқота олмайсиз.

А ва В витаминлари ҳамда йод етишмаслиги ҳам ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келади. Доимо стресс ҳолатида юрадиган кишиларнинг аксарияти ҳуснбузарлардан азият чекади. Бундай кишиларга хотиржам бўлиш тавсия этилади.

ДАВОЛАШНИНГ

ХАЛҚОНА УСУЛЛАРИ:

Ҳуснбузардан азият чекадиган кишиларга ҳар куни юзини қизилпойча ва календула гули дамламаси билан чайиш тавсия этилади. Бунинг учун 200 мл қайноқ сувга юқорида тилга олинган ўсимликларнинг қуритилганидан 1 ош қошиқдан солиб, 10-15 дақиқага дамланг ва у билан юзингизни чайинг.

Кўк чой барги солинган дамламани тиндиринг ва совигач, унга докани ҳўллаб, юзингиз ҳамда терининг тошма тошган соҳасига ярим соатга қўйинг. Бу услуб яллиғланган терини даволаш ва қизил тошмачалар қичишишини йўқотади.

Лимон шарбатига 1:1 миқдорда сув қўшиб, уларни аралаштиринг. Бу аралашмадан ҳар куни терининг яллиғланган соҳаларига лосьон сифатида суртинг.

Алоэ баргини кесиб олиб, ювиб, юмшагунича қоронғу хонада қолдиринг. Юмшаган баргни терининг касалланган соҳасига 30-40 дақиқага ёпиштириб қўйинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here