Сочларингиз бетакрор бўлиши учун….

0

Ваннахона токчасидан жой олган сифатли ва фойдали воситалар сочлар учун жуда керакли бўлиши мумкин. Аммо қўшимча витаминлар сочларга ҳеч қачон зарар қилмайди.

Сўнгги вақтдаги тадқиқотлар сочлар гўзаллигида нафақат ташқи парвариш муҳим эканлигини кўрсатди. Оқсил ҳамда темир моддаларига бой бўлган овқатланиш рациони сочлар гўзаллигида жуда муҳим.

* Енгил, турфа ҳил маҳсулотларни истеъмол қилинг. Дуккали ўсимликлар, балиқ, банан, қовоқ данаклари, ёнғоқ, ўсимлик мойлари, денгиз маҳсулотлари, йогурт, бўтқа, сабзавотлар ҳамда асал жуда фойдали. Кунига бир маротаба бўлсада мева ва салат истеъмол қилинг. Турфа ҳил парҳезларга ҳаддан ортиқ қизиқиш ярамайди.

* Кун давомида 2 литр тоза сув ичинг. Сув миқдорини шундай тақсимлангки, ундан 2/3 қисми куннинг биринчи ярмига тўғри келсин.

* Қаҳва, аччиқ чой, чипс ва лимонадлар бош териси учун унчалик ҳам фойдали эмас. Бу эса ўз навбатида сочларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

* Озмоқчи бўлсангиз буни эҳтиёткорлик билан, бир маромда кетишини таъминланг. Мушаклар тонусининг ўзгариши сочларга ҳам таъсир кўрсатади.

* Уйқудан бир соат олдин бир стакан сут ёки шарбат ичиш сочлар учун жуда фойдали.

* Сабзи шарбати, мойчечакли, ялпизли ёки лимонўтли чойни доимий истеъмол қилиш сочларнинг кўринишига ижобий таъсир қилади.

Муаммо: Соч тўкилиши
Сочларингизга Е витамини етишмайди. Айнан шу витамин соч илдизларининг озиқланишига жавоб беради. Шу боис Е витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Салат, помидор, исмалоқ, нўхот, петрушка, наъматак, кунгабоқар мойи.

Муаммо: қазғоқ
F витамини ва руҳ қазғоқ пайдо бўлишининг олдини олади. Ёнғоқ, сут маҳсулотлари, буғдой унидан қилинган нон, ўсимлик мойи бу витаминларга бой.

Муаммо: оқ тушиши
В гуруҳидаги витаминлар етишмаётган бўлади. Айниқса, В3 ва В10 витаминларда етишмовчилик бўлади. Бу витаминларни ерёнғоқ, жигар, балиқ, гуруч, тухум сариғи, мол гўштидан олиш мумкин.

Муаммо: ёғли бош териси
Сочларинг тоза кўринишига В2 витамини жавоб беради. Агар сочларингиз жуда тез ёғланадиган бўлса кўпроқ сут маҳсулотлари, нон, тухум, гўшт ва жигар истеъмол қилинг.

Муаммо: сочлар жуда секин ўсади
Бунда гуллаган сочлар билан курашиш керак. Соч учларини тез-тез кестириб туриш уларнинг тезроқ ўсишини таминлайди. Бундан ташқари, В9 витамини етишмаётган бўлиши ҳам мумкин. Бу витамин пишлоқ, творог ва сабзавотларда кўп учрайди.

Муаммо: хира ранг
Биотин моддаси сочларни мустаҳкам ва рангини чиройли қилади. В гуруҳидаги витамин билан биотин соч тўкилишининг олдини ҳам олади. Биотин яшил нўхот, ялпиз, олма, мол гўшти ва унда бўлади.

Муаммо: синувчан ва қуруқ сочлар
А витаминини кўпроқ истеъмол қилинг. Сарёғ, сут, сабзи ва тухум сариғи А витаминига бой маҳсулотлардан.

Ёдда тутинг: юқоридаги маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш жуда муҳим. Бундан ташқари, маҳсулотларни бир-бирига мослаб истеъмол қилиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Ана шунда уларнинг сочларга ҳам организмга бўлган фойдаси ҳам жуда юқори бўлади.

* * *

Сочларни ювгандан сўнг бирор шифобаҳш ўтдан қилинган дамлама билан чайиб олиш жуда фойдали. Малласочлиларга мойчечак дамламаси ёки янги дамланган кўк чой мос келади. Қора соч соҳибаларига эса қора чой, қичитқи ўт дамламаси ёки лимон шарбати мос келади.

ХОЛИДА тайёрлади.

                                                                                      (Ҳордиқ газетасидан олинди)

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here