GM Uzbekistan’нинг Бошқирдистонда икки йилдан бери қаровсиз ётган юзлаб автомобиллари эгаси топилди (видео)

0

Бироз  аввал Россия таркибидаги Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳри яқинидаги катта автотураргоҳда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган юзлаб Matiz, Gentra, Nexia автомобиллари камида икки йилдан бери қаровсиз ётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

За рулём» нашрининг ёзишича, бу автомобиллари Россиянинг Воронеж шаҳридаги автосалон томонидан сотиб олинган ва бу юзлаб машиналарнинг эгаси ҳам ўша Воронеждаги автосалон ҳисобланади. Қайд этишларича, автомобилларнинг бир қисми ҳали ҳатто божхона расмийлаштирувидан ҳам ўтмаган.

«Воронеждаги автосалоннинг ҳозирги кундаги асосий бош оғриғи — қолиб кетган бу автомобилларни босқичма-босқич сотиш ва техникани божхона расмийлаштирувидан ўтказишдир», — деб ёзади «За рулём» нашри.

GM Uzbekistan мазкур хабарларга ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ, деб ёзди Дарё нашри.

Қайд этиш жоиз, Уфа остонасидаги автотураргоҳда бир неча йилдан бери ётган бу Ўзбекистон автомобиллари Daewoo бренди остида Россияга олиб кирилган. Ҳозирги вақтда Россияда Daewoo бренди ўрнини Ravon эгаллаган.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here