Малина атеросклерозни даволайди

0

Шамоллашга қарши беқиёс шифо манбаи ҳисобланган малина фитостерин моддасига бой. Бу модда атеросклероз ривожланишининг олдини олади. Баъзи уй бекалари малинадан мураббо ёпганда уни эзиб, уруғларидан тозалашади. Бу нотўғри, чунки стерин моддаси малинанинг айнан уруғида мавжуд.

Малина барглари ҳам тери касалликларига даво. Тибетда малина баргларидан простата безини даволашда фойдаланишган. Дамлама тайёрлаш учун ярим литр сувга 2 ош қошиқ қуритилган малина баргларини солиб, ярим соат давомида паст оловда қайнатилади. Дамламани бир соат тиндириб, ярим стакандан кунига 3 маҳал ичилади.

Малина аллергия қўзғатиш хусусиятига эга. Шунингдек, подагра, буйрак касалликлари, гастрит ва ошқозон ярасига чалинган беморларга малина мумкин эмас!

(“Ҳордиқ плюс” газетасининг табобат хазинасидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here