Ҳордиқ ошхонаси: Помидорли тухум

0

Керакли масаллиқлар: 5 дона тухум, 5 дона помидор, таъбга кўра туз, майдаланган мурч, кўкатлар ва пишлоқ.

Тайёрланиши:

1. Газ печини олдиндан 180 даражагача қиздириб қўйинг. Помидорларнинг банди жойлашган қисмини кесиб, ичини олиб ташланг.

2. Помидорларни газ печи листига жойлаб, устидан бироз қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.

3. Сўнг эҳтиёткорлик билан помидорларнинг ичига тухум чақиб солинг.

4. 10 дақиқа пишириб, устига яна пишлоқ сепинг ва у эриши учун яна бир-икки дақиқа пиширишга қўйинг.

5. Тайёр тухумни кўкатлар билан безатинг.

Ёқимли иштаҳа

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here