Олимлар одамзод минг йилдан сўнг қандай қиёфада бўлишини илмий йўл билан намойиш этишди…

0

Оксфорд университети олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра, минг йилдан кейин одамлар нафақат ташқи кўриниши, балки микроскоплар даражасида ҳам ҳозиргилардан буткул фарқланади. Уларнинг бўйи янада баланд, интеллект бир неча юз баробар юқори бўлади. Асосийси, минг йилдан кейин дунёга келадиган одамлар ҳар қандай иқлим шароитига тез кўникади. Бир-бирини ҳисоб-китоб ёрдамидагина севади, қадрлайди, ўзга сайёраларда турмуш қуриб, ўзидан кўпаяди.

Минг йилдан сўнг илғор технологиялар янада тезроқ тараққий эта боради. Бу даврда табиий офатлар, жумладан, зилзила, сув тошқинлари, тўфон-у бўронлар деярли кузатилмайди.

Минг йилдан кейинги даврда бошни ўзга танага ўрнатиш худди ҳозирги кўричакни олиб ташлаш даражасида оддий жарроҳлик амалиётига айланади. Ажабланарлиси, бу жарроҳлик операциясини роботлар амалга оширади.

obozrevatel. com

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here