Озиш учун энг зўр меню

0

Озиш учун қанча кам есак шунча яхши деган иборани ҳозирги кунда диетологлар рад этишмоқда. Организмни қийнашдан наф йўқ, дейди мутахассислар. Ундан кўра, сифатли лекин шу билан бир қаторда калориясиз маҳсулотлар билан овқатланиш яхши. Шу боис бугунги мақоламизда, кечик таомномага тўхталишга қарор қилдик. Қуйидаги таомлар, сизни кечки пайт керакли озуқа ва витаминлар билан бойитиш билан бир қаторда вазнингизга хавф туғдирмайди.

Кечки оқват қандай бўлиши керак?

Кечки таомнинг ҳажми 300 граммдан ошмаслиги керак. Калорияси ҳам ҳудди шундай, 300 ккал бўлиши даркор. Масалан, 150 грамм ёғсиз творог ва шунча қатиқ ёки йогурт. Ёки бир бўлак (100 грамм) қайнатилган гўшт ва 200 грамм сабзавотлар бўлиши ҳам мумкин.

Кечки овқат учун мос маҳсулот ва таомлар

Бу таомнома озмоқчи бўлганлар билан бир қаторда вазнини бир меёрда ушламоқчи бўлганларга ҳам мос келади.

Бу сут ва қатиқ маҳсулотлари бўлиши ҳам мумкин. Муҳими ёғли бўлмасин. Тана учун мақбул бўлган кечки маҳсулотлар таркибига пишлоқ, товрог, сут, қатиқ ва йогуртни қўшиш мумкин.

Бундан ташқари, балиқ маҳсулотлари билан ҳам озиқланиш мумкин. балиқнинг ёғсизини танлаш кераклигини унутманг. Балиқни қовуриш эмас, балки қайнатиш, фолга ёки буғда пишириш керак бўлади.

Бошқа гўшт маҳсулотлари ҳам кечки таомномага мос бўла олади. Гўшт маҳсулотлари ҳам балиқ каби пиширилиши керак бўлади. Денгиз маҳсулотлари ҳам кечки таомномага ҳар тарафлама мос кела олади.

Димлаб, буғда ёки қацнатиб пиширилган сабзавотлар ҳам кечки таомномадан жой олиши мумкин. Фақат картошка мос келмади.

Консерва, дудланган ҳамда майонезли маҳсулотлар кечки овқатга тўғри келмайди. Бундан ташқари, кечки овқатни тайёрлашда имкон қадар ёғдан кам фойдаланинг.

Таркибида кўп миқдорда шакар бўлгани учун кечки таомномага меваларни диетологлар ҳозирда тавсия қилишмаяпти. агар кечки пайт жисмони ҳаракатда бўлсангиз қўқрмасдан мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин.

Кечки овқатдан табиийки нон, хамир маҳсулотлари ҳамда ширинликларни чиқариб ташланг.

Вақтичи?..

Кечки овқатнинг вақти борасида аниқ бир тўхтамга келинмаган. Диетологларнинг ҳаммасининг бу борада ўз қараши мавжуд. Шу боис вақт борасида ўзингизга бир тўхтамга келиб олганингиз яхши. Агар 19. 00 дан сўнг танада моддалар алмашинуви жараёнининг секинлашишини ҳисобга оладиган бўлсак, кечки таомнинг вақти 19. 00 га қадар бўлгани маъқул деган фикрга келиш ҳам мумкин.

Энди эса вариантларга тўхталсак:

* * *

Бир бўлак қайнатилган товуқ гўштини булғор қалампиридан тайёрланган салат билан истеъмол қилиш мумкин. Ичимликлардан қайноққина кўк чой.

* * *

Яна қайнатилган ёки фолгада пиширилган товуқ гўштини дудланган карам билан истеъмол қилса ҳам бўлади.

* * *

Буғда пиширилган гўштли котлетни янги бодринг ёки помиор билан истеъмол қилиш мумкин.

* * *

Фолгада пиширилган балиқни 100 грамм пишлоқ қўшиб ейиш ёки балиқнинг ўзини истеъмол қилиш ҳам мумкин. Ёнига бодрингли салат қўшса ҳам бўлади.

* * *

Умуман олганда, битта вариантга ўрганиб қолиш яхши натижа бермайди. Шу боис таомномангизни ўзингиз мустақил тузишинги ҳам мумкин. Муҳими таомнома турфа ҳил ва фойдали бўлсин.

ХОЛИДА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here