Дунёга бананли ҳалокат хавф солмоқда!

0

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти (ФАО) ҳамкорлар билан биргаликда банан плантацияларини зарарлаётган замбуруғга қарши 98 миллион АҚШ доллар қийматидаги дастурни йўлга қўйди.

“Фузариоз ҳазон бўлиш” номли янги замбуруғ бананларни йиллаб давом этадиган касаллик билан касаллантириши ва уни турли йўллар билан тарқатиши мумкин.

Бананлар – дунёдаги энг харидоргир мева бўлиб, аҳолининг асосий 400 млн кишининг даромад манбаи саналади.

Осиё, Африка, Лотин Америка аҳолисининг кўпчилиги шу мева орқали кун кўради. Ишониш қийин аммо бананлар 135 та мамлакатда ўстирилади. Бу унинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишидан далолат.

ФАОнинг фикрича, агар бутун дунёда тегишли чоралар кўрилмаса, 2040 йилга келиб янги замбуруғ 1,6 млн гектар банан етиштириладиган майдонларни, яъни бутун дунё ишлаб чиқаришининг олтидан бир қисмини зарарлаши мумкин. Йўқотишлар $10 млрд бўлиши кутилмоқда.

Замбуруғни илк бор Жануби-Шарқий Осиёда 1990-йилларда аниқлашган. Шундан бери замбуруғни Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африканинг 19 та участкасида аниқлашган.

ФАО эълон қилган беш йиллик дастур 67 та мамлакатни ўз ичига олади.

Даракчи

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here