Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 22 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ўта катта режалар тузишга уринманг. Одатий кунингизни яшаб туришга ҳаракат қилинг. Биринчи навбатда сиз молиявий муаммони ҳал этиб қўйишингиз керак. Агар бўшашсангиз, кечқурун пулсиз қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида бозор айланишингиз ва яқин инсонингиз учун арзирли совға олишингиз кутилади. Соғлиғингиз пича панд бериши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун хориж тилларини ўрганиш хайрли ва омадли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 октябр куни атрофдагилар билан мулоқотда тингловчига айланинг. Гарчи суҳбатдошингиз ноҳақ бўлса-да, унинг ноҳақлигини исботлашга уринманг. Акс ҳолда сизга ҳурмати баланд бу одамни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз, ўртангизга совуқчилик тушиши мумкин. Агар харажатларга эрк бермасангиз, молиявий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Кечки пайт янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун спортнинг ҳеч қандай тури билан шуғулланманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Тадбиркорлар бугун куннинг биринчи қисмида янги ҳамкор топишади ва у билан ўзлари учун жуда фойдали шартномага имзо қўйишади. Бу сизнинг орзуингиз эди. Демак, у ҳақиқатга айланди. Баҳонада молиявий аҳволингиз янада мустаҳкамланди деб ҳисоблайверинг. Саломатлигингизни кун мобайнида жиддий назорат қилинг. Ошқозон ва жигар билан боғлиқ сурункали хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таом истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 октябр куни билимларингизни ошириш ва малакангизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Агар мактабни тугатган бўлсангиз, келаси йил университет ёки институтга кириш учун тайёргарликни бошласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Буларнинг барчасини жиддий ва пухта режа асосида амалга оширинг. Муҳаббат бугун сизга бўйсуниш истагида. Нимани хоҳласангиз, барчасини муҳайё қилмоқчи. Фақат меъёрни билинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун сизга кенг ва қайноқ давраларда машҳурликни ваъда қилмоқда. Сиз ҳақиқатан бу давраларда кучли ҳурмат ва эътибор қозонасиз. Фақат бу ҳурмат ва эътиборни маҳкам ушланг, қўлингиздан тушиб чил-чил синмасин. Кечқурун янги танишувни бошдан кечиришингиз кутилади. Бу инсон оила қурмаганлар учун дўстдан кўра умр йўлдошига айланиши тайинроққа ўхшамоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 октябрда жавобгарликдан қочманг, масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сиз жуда тиришқоқсиз, шундай экан, зиммангиздаги ҳар қандай вазифани ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда адо эта оласиз. Компьютерингиз бўлса, бугун бузилиши, шунинг натижасида асабингиз бузилиши мумкин. Жисмоний тетикликни ҳозирги даражада ушлаш учун спорт билан шуғулланишингиз талаб этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Агар эрта тонгданоқ асосий ишларни бажаришга киришсангиз, кун давомида албатта омадга эришасиз. Рўзғорингизда илгаригидан ҳам кўпроқ муаммо йиғилиб қолган. Уларни бугунги дам олиш кунидан фойдаланган ҳолда охиригача бартараф этинг. Пул масаласида жуда эҳтиёткор бўлинг. Сал бўшашсангиз, пуллар бошқа йўналишга қараб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни кун давомида кузатиб боришни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 октябр куни асосий вазифангиз уй юмушларини қойиллатишдан иборат бўлади. Мерос, ипотека ва хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларга имзо чекишда жуда эҳтиёт бўлинг. Бу масалада арзимас хато учун ҳам жиддий жабр кўришингиз турган гап. Муҳаббатга келсак, жуфтингиз ёки танлаганингизнинг сизга нисбатан муносабати эътиборингизга боғлиқ бўлади. У сизни эътиборсизликда, хушомад қилмасликда тез-тез айблаши ҳам бунинг исботидир. Саломатликни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

22 октябр куни ўзингиз жиддий киришмас экансиз, рўзғордаги юмушларни адо этишда сизга ҳеч ким ёрдам бермайди. Бунинг устига уй таъмири ҳам сизга қараб турганини унутманг. Йирик харидларни амалга ошириш, олис сафарга отланиш муваффақиятсизлик келтиради. Шунинг учун уйдан кўчага чиқмаганингиз маъқул. Оиласизлар эса кечқурун романтик учрашувга отланишади. Асабларни сақланг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 октябр куни ўзингиз жиддий киришмас экансиз, рўзғордаги юмушларни адо этишда сизга ҳеч ким ёрдам бермайди. Бунинг устига уй таъмири ҳам сизга қараб турганини унутманг. Йирик харидларни амалга ошириш, олис сафарга отланиш муваффақиятсизлик келтиради. Шунинг учун уйдан кўчага чиқмаганингиз маъқул. Оиласизлар эса кечқурун романтик учрашувга отланишади. Асабларни сақланг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун саломатлигингиздан шикоятингиз кўпаядиганроқ бўлиб турибди. Ҳолсизлик, ўзингизни жуда ёмон ҳис этиш ҳоллари тез-тез такрорланиши мумкин. Кун давомида қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туришни унутманг. Хасталик жиддийлашса, врачга мурожаат этишингиз шарт. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиши кутилади. Бундай лаҳзаларда саломатликни асраган ҳолда босиқ бўлинг. «Ит ҳурар, карвон ўтар», деганларидек, жанжалларнинг ҳам албатта якуни бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 октябр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли кўчага чиқманг. Илож топсангиз, ёлғиз қолинг. Токи сизнинг қора булут қоплаган кайфиятингиз бошқаларнинг руҳини туширмасин. Интернет орқали янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Аммо бу танишувнинг сиз учун фойдаси катта бўлиши мумкинлигини унутманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here