Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 23 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш кунингиз ҳар доимгидек оғир бошланиши кутилади. Шунинг учун аввалидаёқ ҳамкасблар ёрдамида ҳаракатлар содир этинг. Лекин ҳасадгўй, ғийбатчиларни шерик қилманг. Улар аравани фақат орқага тортишни билишади. Бошқа уйга кўчиш, хусусий мулк олди-сотдиси ва ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари муваффақиятли кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Харажатларга зеб берманг, молиявий жиҳатдан бугун сизга омад кулмаслиги ҳам мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 октябр куннинг биринчи ярмида анчадан бери кўришмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Мавқеингизни ошириш, ҳатто молиявий операциялар бугун ўхшамай қолиши кутилади. Шуни ҳисобга олиб харидлардан тийила туринг. Мавқега эришишдан умидингиз бўлса, олдин пойдеворини мустаҳкамлаб олишингиз зарур бўлади. Муҳаббатда жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамласангизгина муваффақиятга эришасиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар кун давомида интернетда ўтиришни маслаҳат беришмайди. Акс ҳолда режаларингиз барбод бўлади, кўзланган мақсадларга етиш бахтидан маҳрум бўласиз. Саломатликни тиклаш учун 23 октябр омадли кечади. Қолаверса, бугун профессионал касбингиз доирасида янги билим ва малакага эга бўлишингиз кутилмоқда. Кечқурун сафарга чиқишингиз мумкин. Албатта боринг. Бу моддий жиҳатдан ҳам фойдали кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 октябр куни эрталаб сафарга отланишингиз кутилади. Бу сафар шахсий муаммоларингизни ижобий ҳал этишда ҳам жуда асқотиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси идеалингизни учратишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергак бўлинг. Ҳуқуқшунос маслаҳатисиз ҳужжатларга имзо қўйманг. Кечқурун гуручли таомлар истеъмол қилинг. Ёғли ва шўр егуликлардан юз ўгиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида оилангизда нотинчлик юзага келиши мумкин. Бунга сизнинг ўзингиз сабабчи бўлишингиз ҳам ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Шундай бўлса, гапни узр сўрашдан бошлаганингиз маъқул. Гап молиявий масалага бориб тақалганда, фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Ўзгалар маслаҳатига умуман йўл берманг. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз анчадан бери кутган инсонлар меҳмон бўлиб келишади. Бугунги кун зарарли одатларни ташлаш учун ҳам муваффақиятли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 октябр куни омадга эришишингиз ва ўзингизни дунёда энг бахтли инсон дея ҳисоблашингиз учун бир талай имкониятлар пайдо бўлади. Улардан қандай фойдаланиб қолиш эса ўзингизга боғлиқ. Миянгизда профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, дарҳол бундан раҳбариятни огоҳ этинг. Кечки пайт дўстларингиздан бири сизни қайсидир масалада чув туширишга уриниб кўради. Ундай дўстлардан дарҳол воз кечиб юборганингиз дуруст.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун ижод аҳли шедевр даражасидаги асарлар яратишларини башорат қилган. Гарчи ўзингизда янада машҳур бўлиш истаги бўлмаса-да, худонинг хоҳиши билан шу жараён албатта бўлиб ўтади. Молиявий йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Вазиятдан чиқиб кетишга қудратингиз етмаса, ёши улуғ қондошлардан маслаҳат сўранг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сут маҳсулотларини, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингизни бир поғона юқорилатиб олмасангиз бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 октябр куни неки ишга қўл урманг, бароридан келади. Аммо иш кўришда қалб амригагина бўйсунинг. Қалбингиз омад калити эканлигини унутманг. Азартли ўйинлар ва таваккалчилик сизга кўнгилсиз вазиятларнигина ҳадя этади. Шунинг учун уларнинг яқинига ҳам борманг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Ғийбатчилардан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда сергак туринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўзингизга таниш бўлмаган ишларга қўл урманг, муваффақиятсизликка учрайсиз! Ҳатто, шу иш сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас. Келажакни билиш ниятида фолбин, экстрасенс, жодугарларга мурожаат этманг. Реалист сифатида йўл тутинг, вассалом. Келажакни фақат худо билади. Пешонага неки ёзилган бўлса, барибир кўрасиз ўшани. Кечқурун маданий дам олишни режалаштиринг. Соғлиқни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 октябр куни тушкун кайфият билан иш бошлашингиз кутилмоқда. На илож, ҳаёт ўзи яхшилик ва ёмонликлардан иборат. Ёмонликка сабр, яхшиликка шукр билан муносабатда бўлаверасиз. Молиявий операциялар бугун омад келтиради. Тижорат билан шуғулланувчиларнинг бозори чаққон бўлади. Лекин ҳар замонда закот беришни унутманг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Югур-югурлар, келишувлар, ўзгалар муаммоларини ҳал этиш сизни оёқдан олай дейди. Агар масъулиятни зиммангизга олишдан чўчимасангиз, марҳамат, олға босинг! Аммо кечқурун ёлғиз қолиб яхши дам олишни ҳам унутманг. Спиртли ичимликлар, кўнгилхушликлардан воз кечинг, дўстлар билан учрашувларни бошқа кунга қолдиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 октябр куни бахтингизга яхши инсонлар рўбарў бўлади. Улар кўмагида кўп ишларингизни битириб оласиз. Муҳаббатда сизни туб бурилишлар кутади, тайёр туринг. Кун давомида сизни кимлардир ҳақорат қилиши, устингиздан кулиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун ёқимли лаҳзалар оғушида бўласиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here