Хитойнинг «Xiaomi» компанияси мутахассислари уй эшиклари учун ақлли қулф яратди…

0

Қулфга «Loock Classic Intelligent Fingerprint Door Lock» дея ном берилган. У асосан бармоқ излари ёрдамида очилади. Бунинг учун қулф «Bluetooth» ёрдамида смартфонга боғлаб қўйилади. Смартфондаги қулф билан боғланувчи дастурга ҳам алоҳида парол ёки классик калит қўйилади. Қулф билан бирга сотиладиган эшик тутқичига мутахассислар 10 йил кафолат беришмоқда.

Қулф +56 даража иссиқда ҳам тормозланишларсиз ишлайди. Унга махсус сигнализация ҳам ўрнатилган. Бармоқ излари бўйича қулфни очишга жами 15 мартагача уриниб кўриш мумкин. Агар шунда ҳам очилмаса, сигнализация автомат тарзда ишга тушади.

Ақлли қулфлар Хитойнинг ўзида 256 долларданга сотилмоқда.

Internetua

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here