Сочлар нима учун тўкилади?

0

Сочларингизнинг одатдагидан кўпроқ тўкилаётганини сезяпсизми? Бўёқ ва шампунни айблашга шошилманг. Муаммо сиз ўлагандан ҳам чуқурроқ бўлиши мумкин. Шу боис қутқарув операциясини амалга оширишдан аввал унинг сабибини аниқлаб олинг.

Ундан олдин, тест ўтказиб кўринг. Тўкилган сочларингизнинг учида оқ думалоқ нарса (пиёзча) бор йўқлигини текширинг. Агар унақа нарса бўлмаса ваҳима қилишга ҳожат йўқ. Бир неча кун сочингизни ювманг. Кейин эса бошнинг тепа қисмидаги сочларни тортиб кўринг. Қўлингизга бешдан ортиқ соч толаси илинган бўлса трихолог-шифокорга мурожаат қилинг. Қуйида эса соч тўкилишининг бешта асосий сабабини ҳисоблаб чиқдик.

Мерос
Гендан қочиб-қутулолмайсиз. Агар яқинларингизнинг бирортасида шу муаммо бўлса сизга ўтиш эҳтимоли жуда юқори. Авалларигенетик ўзгаришлар фақат ота тарафдан ўтид деб ҳисобланилар эди. Энди бўлса олимлар онанинг ҳам генетикага таъсири юқори эканлигини исботлашди. Шундай экан кунига 100 ортиқ тола йўқотганингиздагина ваҳима қилиш мумкин.

Гормонал ўзгаришлар
Баъзида бунга горомнал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. шу боис бирор дори воситасини ичганингиздан сўнг шундай ҳолатга дуч келсангиз шифокор билан маслаҳатлашинг.

Парҳез ва нотўғри овқатланиш
Ҳозирги кунда қиз ва аёлла орасида ортиқча вазн муаммоси авж олган. Шу боис бўлса керак улар орасида «парҳез» деган сўз анча машҳур. Лекин баъзида бу нафақат қомат, балки ташқи кўринишдаги, айниқса, сочлардаги ўзгаришларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. шундай экан овқатланиш рационингизга ҳам эътибор қаратинг.

Руҳий тушкунлик
Ҳамма хасталикларнинг асосан асабдан келиб чиқишини барча яхши белса керак? Шундай экан, эътибор беринг, балки сочларингизнинг тўкилишига сизнинг руҳий ҳолатингиз ҳам яхшигина таъсир кўрсатаётгандир?..

Саломатлик
Баъзида ташқи кўринишимиздаги ўзгаришларни экологиянинг ёмонлигига, сифатсиз маҳсулотларга йўямиз… Лекин баъзида муаммо чуқурроқ бўлиши ҳам мумкин. Бунда қалқонсимон без хасталиклари, диабет, юрак хасталиклари, юқори қон босими кабилар бўлиши эҳтимоли юқори.

Лекин баъзида мавсумий ўзгаришлар ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. Шундай экан, кўп ҳолларда тўғри парвариш ҳам тўғри ва ягона ечим бўлиши мумкин.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here