Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 24 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кимларгадир мустақил фикрингизни тасдиқлатишингиз, нималарнидир исботлашингиз шарт эмас. Агар суҳбатдошингиз ақлли, фаросатли бўлса, ўзи тушуниб олаверади. Қўй буржи остида туғилганлар табиатан қайсар бўлишади. Лекин бугун муҳаббатда қайсарлигингиз ўтмайди. Майин ва мулойим бўлишингиз талаб этилади. Агар зарарли одатларга муккангиздан кетмасангиз, саломатлигингиз панд бермайди. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал этилиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 октябр куни сергак ва топқирлик талаб қилинади. Айниқса, янги ишга ўтганлар учун бу жиҳатлар жуда асқотади. Касбингиз доирасида ҳар бир ишга ижодий ёндаша олишингизни ҳамкасбларга албатта намойиш этиб қўйинг. Кундузи ёши сиздан анча улуғ бўлган бир одам билан танишасиз. Соғлиғингиз шикоят қиладиган даражада ёмонлашмайди. Киссангиздаги пул ҳам бугунга етади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Кун давомида ёши улуғ, касалманд қондошлар бўлса, ҳолидан хабардор бўлиб дуоларини олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

24 октябрда ҳам сергак, ҳам кучли иродага эга бўлган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Акс ҳолда кўзланган мақсадларга ета олмайсиз. Керак бўлса, айёрлик йўлига ўтинг. Бировларга зиён етмайдиган ҳолда иш юритинг. Атрофдагиларга нисбатан муносабатларда ҳам худди шу жиҳатларингиз жуда асқотади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш сизга бир олам шодлик ва қувват ҳадя этади. Саломатлигингиз ҳам сезиларли даражада мустаҳкамлана боради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар ўта муҳим ишларингиз бўлса, бугун хизмат сафарига жўнашдан воз кечинг. Шахсий ҳаётни ҳам назоратсиз қолдириш ярамайди. Молиявий масалада яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларингизни яна бир бор эсга олиб, уларни тузатишга ҳаракат қилинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга ҳозирлик кўра бошлашлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

24 октябр куни кайфиятингиз ёмон бўладими, ё чап ёнбошингиз билан уйқудан турган чиқасизми, уйдагилар-у ишхонадагилар билан арзимаган нарса учун жанжаллаша бошлайсиз. Оқибатини ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Сал қурса раҳбариятни ҳам танқид остига олай дейсиз. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан ҳам орангизда келишмовчиликлар юзага келади. Агар ўзингизни босиб олмасангиз, бу катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Асабни асранг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Агар эмоцияни назорат қила олмасангиз, ишларингиз ҳам, ҳаётингиз ҳам тескарисига кета бошлайди. Ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон енгил фикрламанг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни қатъий назорат остида ушланг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Акс ҳолда оила аъзоларингиз билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Молиявий аҳволингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

24 октябрда ҳаётингизда бир қатор кўнгилсизликлар содир бўлиши кутилади. Шунчалар ранжийсизки, яқин дўстлар билан ҳам гаплашгингиз келмайди. Балки сизга кузнинг ўзгарувчан ҳавоси таъсир қилаётгандир? У ҳолда албатта психолог қабулига боришингиз лозим. Йўқса, куннинг иккинчи ярмига бориб саломатлигингизга ҳам путур етиши турган гап. Пул ҳақида ўйламанг, унинг ўзи сизни кечқурун қидириб келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун сизнинг кунингиз эмасга ўхшайди. Негаки, эрта тонгданоқ кўнгил ғашлиги безовта қила бошлайди. Кун давомида бир неча маротаба кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Афсуски, бу вазиятлардан осон чиқиб кетиш жуда мушкул. Буларни енгиб ўтиш учун асабингизни пўлатга айлантириш лозим. Қолаверса, ўзингизга ёқмайдиган одамлар безовта қилиб куйдириши мумкин. Хайриятки, молиявий аҳволингиз яхши кечади. Бундан ташқари, кечқурун муҳаббат денгизига шўнғишингиз барча ғуборларни ювиб кетса ажаб эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 октябр куни ишларингиз бароридан келади. Албатта, уларни ҳамкасблар кўмагисиз қойиллата олмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар алдов ва хиёнат лаҳзаларини бошдан кечириши эҳтимолдан холи эмас. Бегона ҳисобланган қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан бекитиқча муҳаббат ўйини ўйнаманг, бу сизга фақат офат келтиради холос.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун яқин ўтмишдаги хатоларингизни тузатиш ҳаракатида бўлинг. Бу сизга тобора олдинга юришда ва молиявий мукаммалликка эришишда ёрдам беради. Муҳаббатда гўё дипломат бўлинг. Бусиз жуфтингизнинг кўнглини овлай олмайсиз. 24 октябр спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, уй олди-сотдиси учун қулай кечади. Кечқурун муҳим бир инсон билан учрашиб гаплашишингиз кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

24 октябр куни яқиндагина жанжаллашиб қолган дўстингиз билан ярашиш йўлларини изланг. Айб сизда бўлган, демак, ярашиш ҳаракати ҳам сиз тарафингиздан амалга оширилиш керак. Шунда шубҳа-гумонлар, дилхираликлар ортга чекинади. Кун давомида кимлардир сизни ноқонуний тарзда бажариладиган хавфли ишга тортиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, арзимаган пул деб ҳаётингизни заҳарга айлантирманг. Кечқурун уйдагилар билан бирга вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун барча ишларни четга суриб рўзғор кемтикларини тўлдириш билан банд бўлинг. Улар керагича йиғилиб қолган. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда сергакликни оширинг. Иммунитетни кўтариш учун мевалар, витаминлар истеъмол қилинг. Соғлиғингиз масаласига келсак, куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи қийнаши мумкин. Овқатланишда меъёрга амал қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here