Фотогалерея: Ҳиндистоннинг юлдузли оиласи

0

90-йиллар охири ва 2000-йиллар бошларида энг таниқли ва талабгир актрисалардан бирига айланган актриса Айшвария Рай бўлган десак муболаға бўлмайди. Мовий кўзли гўзал бир зумда миллионлаб мухлислар қалбидан жой эгаллади, деб ёзмоқда MyDay.

alt

Нафақат гўзал кўринишга, балки қойилмақом истеъдодга ҳам эга актриса тез орада кўпчиликнинг диққат марказига айланди. Унинг шахсий ҳаётидаги ўзгаришларни ҳам кўз юммай кузатиб турувчилар кўпайди. Бу гўзал ким билан ҳаётини боғлаши ҳамма учун бирдек қизиқ эди.

altalt

У аввалига яна бир таниқли актёр Салмон Хон билан яқин муносабатда экани маълум бўлди. Лекин кўп ўтмай бу муносабатларга дарз кетди, бунга сабаб қилиб эса Салмон Хоннинг ҳаддан ташқари рашкчи эканлиги кўрсатилди. Кейинчалик Айшварияни Салмон Хончалик бўлмасада, барибир машҳур актёр Вивек Оберой билан муносабат бошлагани ҳақида хабарлар тарқади. Лекин кутилмаганда, 2007 йилнинг 14 январида актриса жуда ҳам таниқли оила фарзанди, Баччанлар сулоласи давомчиси Абхишек Баччан билан фотиҳаси бўлгани маълум бўлди. Кўп ўтмай, шу йилнинг 20 апрелида икки таниқли санъаткаор турмуш қурди.

altalt

Орадан тўрт йил ўтиб, 2011 йилнинг 16 ноябрида Мумбайдаги клиникаларнинг бирида юлдузли оланинг биринчи фарзанди дунёга келди. Қизалоққа Аарадхия Баччан исмини бердилар. Қуйида ушбу юлдузли оиланинг фотосуратларини кўришингиз мумкин.

altaltaltaltalt

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here