Олимлар ит ҳам саратон хасталигини аниқлаб бера олишини амалда исботлашди…

0

Япония олимлари шу мавзуда тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлдики, ит саратон хасталигини ҳидлаш ёрдамида аниқлаб бера оларкан.

Олимлар бунинг учун «Лабрадор» зотига мансуб итни танлашди. Кейин соғ ва аллақачон саратон билан оғриб улгурган беморлар сийдигини алоҳида идишларда итнинг олдига қўйишди. Барчани ҳайратда қолдириб, ит фақат саратон билан оғриганларнинг сийдигини танлайверди.

Мутахассислар шу тадқиқотдан сўнг итлар саратон хасталигини аниқлашда электрон асбоб-ускуналардан сира қолишмаслигига амин бўлишди.

2015 йили Миланда олимлар ҳайвонлар кўмагида саратон хасталигининг дастлабки босқичини аниқлашган. Жониворлар хасталикни 98 фоиз тўғри аниқлай олган.

Life. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here