Сизни тез қаритадиган ўнта омил (ўқиб ҳайратланасиз)

0

Ташқи кўринишингиз қандай бўлиши ёш ҳамда генетикангизга боғлиқ. Аммо бу ягона омил эмас. Кўп ҳолларда бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизнинг ўзи катта аҳамият касб этиб қолади. Бугунги мақоламизда эса кексайиш жараёнини тезлаштириб юборадиган хатоларга тўхталиб ўтамиз.

1. Рациондан ёғларни чиқариб ташлаш

Қомати ҳақида қайғурадиганлар таркибида ёғ бўлган маҳсулотларни истеъмолини анча ва баъзида буткул чеклаб қўяди. Бундайин парҳез танага ҳамда терига ҳам салбий таъсир қилади: ажинлар тушишига сабаб бўлади. Шу боис овқатланиш рационига фойдали ёғлар бой бўлган балиқ гўшти, ёнғоқ, сметана ва ўсимлик мойини киритиш жуда муҳим.

2. Ичимликларни соломинка билан ичиш

Буни қарангки, беозоргина кўринган шу одат ҳам салбий таъсирга эга экан. Гап шундаки, соломинкада ичиш учун лабларни трубка шаклига келтирамиз. Бу эса лаб атрофидаги терига эрта ажин тушишига олиб келади. Бу нарса чекадиганларга ҳам тегишли.

3. Ёнламачасига ухлаш

Агар ёнламачасига ёки қоринда ухласангиз юзингизни, албатта, ёстиққа босим оласиз. Бу эса ияк ҳамда юзда эрта ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Шу боис юз терисининг саломатлиги ҳамда гўзаллигини сақлаб қоламан десангиз юқорига қараб ётинг.

4. Елкаларни тик тутмаслик

Елкаларимизни егиб юрганда ёки букилиб ўтирганимизда умуртқа қийшаяди. Мушаклар ортиқча босим остида қолиб, сўнгра оғриқ ҳамда чарчоқни юзага келтиради. Шу боис елкаларингизни тик тутишга ҳаракат қилинг. Бу қоматнинг чиройли бўлишига, юришларингиз ҳам текисланиб бутун образингиз яхши бўлишига олиб келади.

5. Фақатгина таътилда қуёшдан ҳимояланиш

Ультрабинафша нурлар — терининг эрта қаришига олиб келадиган асосий омиллардан бири. Шу боис кундузги кремнинг қуёшдан ҳимоялайдиган факторлисини танланг. Ва бу кремдан ёмғирли об-ҳавода ҳам фойдаланишни канда қилманг. Сабаби булутлар атмосферага тушган бинафша нурларнинг 80 фоизини ўтказиб юборади.

6. Хонани ҳаддан ортиқ иситиб юбориш

Иситиш манбаалари ҳаводаги намликни қурутиб юборади. Бу эса соч ҳамда терига таъсир қилади. Шу боис хонада озгина салқин бўлишини таъминланг.

7. Шакардан буткул воз кечиш

Ҳа кўп миқдордаги шакар зарарли. Аммо кайфият ҳам жуда муҳим. Шу боис баъзи-баъзида кичкинагина торт бўлаги сизга ҳам, қоматингизга ҳам фойда бўлиши мумкин. Лекин баъзи-баъзида сўзини унутманг.

8. Жуда кўп телевизор томоша қилиш

Бир соат телевизор қаршисида ўтказилган вақт умрингизни 22 дақиқага қисқартирар экан. Ҳа, бу гап интернет ҳамда компьютер ишқибозларига ҳам тегишли. Шу боис ҳар соатда туриб, озгина машқ қилиб туринг.

9. Кам ухлаш

Катта одамга кунлик 7-8 соатлик уйқу керак. Агар қанча кам ухласак тана ўзини тиклаб олишга улгармайди. Бу эса ташқи кўриншингизга ҳам таъсир қилади. Мутахассислар 22. 00 — 23. 00 ларда ухлашни тавсия қилади.

10. Тартибли бўлмаганингиздан асабийлашиш

Доимий руҳий тушкунлик тўқималар ишига ҳалақит беради. Кўп ҳолларда руҳий тушкунликни ўзимиз келтириб чиқарамиз. Бунга ўзимизнинг бетартиблигимиз сабаб бўлади. Шу боис ҳамма ишни ўз вақтида қилсангиз, ортиқ муаммонинг ўзи бўлмайди.

Ва унутманг: ҳамма нарса ўзимизнинг қўлимизда бўлмаса ҳам, кўп нарса бизнинг қўлимизда.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here